Суперлиганинг 17-турида бўлиб ўтган ўйинларда киритилган голлар видеоси

Суперлиганинг 17-турида бўлиб ўтган ўйинларда киритилган голлар видеоси
Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган \"Қўқон-1912\" - \"Нефтчи\" беллашуви якунида Левченко шогирдлари муҳим ғалабани қўлга киритди - 1:2.
Дастлаб, биринчи бўлимнинг 9-дақиқасида рақиб ҳимоясидаги тартибсизликдан унумли фойдаланган Алишер Одилов ҳисобни очди. 83-дақиқада Шоҳруҳ Гадоев орадаги фарқни йўққа чиқарди. \"Нефтчи\"нинг ғалаба голи эса Йован Жокич томонидан 89-дақиқада киритилди.
\"Қўқон-1912\" – \"Нефтчи\" 1:2
Голлар: Алишер Одилов 9, 0:1, Шохруҳ Гадоев (Жавоҳир Ҳусанов) 83, 1:1, Йован Жокич (Владимир Йовович) 89, 1:2
Ўзбекистон Суперлигаси 17-туридан ўрин олган \"Насаф\" ҳамда \"Андижон\" ўртасидаги баҳс 1:1 ҳисобида ўз ниҳоясига етди.
Дастлаб, 6-дақиқада \"бургутлар\" вакили Дамир Темиров ҳисобни очган бўлса, 60-дақиқага келиб \"аждарлар\" футболчиси Ойбек Бозоров таблодаги ҳисобни 1:1 кўринишига келтирди.
\"Насаф\" – \"Андижон\" 1:1
Голлар: Дамир Темиров 5, - 0:1. Ойбек Бозоров 60, - 1:1 (Муродбек Раҳматов).
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.