Ўзбекистон U-17 термаси Марокашга қарши сўнгги баҳсга чиқади

Ўзбекистон U-17 термаси Марокашга қарши сўнгги баҳсга чиқади

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испанияда ўтказилаётган йиғин доирасида бугун сўнгги учрашувини ўтказади.

Ўсмир футболчиларимиз бугун Марокаш ёшлари билан тўқнаш келади. Беллашув соат 21:00 да Кадис шаҳрида жойлашган “Антонио Барбадилё” стадионида старт олади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур йиғин давомида Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Англияга қарши баҳсда 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган, Канада билан кечган куч синашувда эса 2:2 ҳисобида дуранг қайд этган эди.

Шу тариқа, Марокашга қарши кечадиган бугунги ўйин ўсмирларимиз учун йиғиннинг якуний синови бўлиб қолади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.