Исроил Мадримовга чемпионлик жанглари таклиф қилинмоқда

Профессионал боксчимиз Исроил Мадримов навбатдаги баҳс ҳақида фикр билдирди.
\"Албатта, рейтингдаги ўрнимиз яхши. Кўпчилик биздан жанг кутишяпти. Бу борада промоутерларимиз билан музокара олиб боряпмиз\", — деди у.
Мадримовнинг таъкидлашича, менежери Вадим Корнилов унинг соғлиғи ҳолатини сўраб, навбатдаги жанглар учун таклифлар борлигини маълум қилган. У эса соғлиғини тиклаб олганидан сўнг албатта майдонга тайёр бўлишини айтган.
\"Шуни аниқ айтишим мумкинки, таклифлар бор ва асосан чемпионлик баҳслари учун,\" — дея қўшди Исроил Мадримов.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













