Родриго: “Эль-Класико”да «Барселона»га қарши ўз сўзимизни айтамиз!

Родриго: “Эль-Класико”да «Барселона»га қарши ўз сўзимизни айтамиз!

“Реал Мадрид”нинг тезкор вингери Родриго навбатдаги “Эль-Класико” олдидан мухлисларга ишонч улашди. Унинг айтишича, ўтган мавсумдаги хатолардан хулоса чиқарилган, эндиликда эса жамоа ўз уйида тўлиқ куч билан жавоб қайтаришга тайёр.

Бразилиялик футболчи ўтган мавсум ҳақида очиқча гапирди: “Ўша пайтни эслаш шарт эмас. Биз етарлича кучли эмасдик, айниқса ‘Эль-Класико’да. Тўрт марта мағлуб бўлдик — бу факт. Ҳозир ‘Барселона’ яхши ритмда, ишонч билан ўйнаяпти, лекин бизда ҳам ажойиб таркиб бор”.

Родриго учрашув сценарийси оғир кечишини тан олди, аммо “Сантьяго Бернабеу” фактори ҳал қилувчи бўлишини таъкидлади: “Бу қийин ўйин бўлади. Лекин ўзимизнинг майдон, ўз мухлисларимиз олдида майдонга тушамиз. Ғалаба учун аниқ режамиз бор, қандай бўлмасин ютишимиз шарт — чунки уйдамиз”.

У, шунингдек, шахсий мақсадини ҳам яширмади: “Қироллик клубига келган ҳар бир футболчи Чемпионлар лигасида соврин қўлга киритишни ва ‘Барселона’га ҳал қилувчи гол уришни орзу қилади. Мен ҳам шунга интиламан”.

Маълумот учун, жорий мавсумдаги дастлабки “Эль-Класико” 26 октябрь куни бўлиб ўтади. “Бернабеу”даги бўлаётган тўқнашув Родриго ва жамоадошлари учун ўтган мавсумдаги нохуш хотираларга муносиб нуқта қўйиш имконияти бўлади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.