Арне Слот “Ливерпул”нинг “Брентфорд”га 2:3 ҳисобидаги мағлубиятини изоҳлади


\"Ливерпул\" бош мураббийи Арне Слот жамоасининг \"Брентфорд\"га қарши ўйинда мағлуб бўлиш сабаблари ҳақида гапирди. Учрашув Англия Премьер-лигасининг тўққизинчи турида бўлиб ўтди.
Euro-football.ru маълумотига кўра, мураббий натижага асосан биринчи бўлимдаги хатолар сабаб бўлганини таъкидлади. Арне Слотнинг сўзларига кўра, жамоа биринчи таймда ва иккинчи бўлимнинг айрим қисмларида тўғри ҳаракат қила олмади.
У жамоанинг ўйин давомида кўплаб хатоларга йўл қўйганини тан олди. Учрашув 3:2 ҳисобида \"Брентфорд\" фойдасига якунланди.
\"Ливерпул\" 2021 йилдан бери илк бор Англия Премьер-лигасида кетма-кет тўртта учрашувда мағлубиятга учради. Охирги олти ўйинда \"Ливерпул\" барча мусобақаларда беш бор мағлуб бўлди.
Жамоа сўнгги пайтда натижалари билан мухлисларини хафа қилмоқда.













