Барселона дарвозабони Лев Яшинни тарихдаги энг яхшилар қаторига қўшди


Барселона дарвозабони Войтсех Шесни футбол тарихидаги энг яхши дарвозабонлар ҳақида гапирди. У \"Буффон, Лев Яшин, Мануэль Нойер, Петр Чех...
ва албатта мен – нега бўлмасин?\" дея ўз фикрларини билдирди. Аммо у ўзини ушбу рўйхатга қўшганида ҳазиллашганини қўшимча қилди.
Совет дарвозабони Лев Яшин футбол тарихида \"Олтин тўп\" мукофотини қўлга киритган ягона дарвозабон ҳисобланади. У мазкур мукофотни 1963-йилда қўлга киритган.
Лев Иванович 1990-йилда оламдан ўтган. \"Барселона\" ҳозирда Ла Лиганинг мусобақа жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ўтган дам олиш кунлари Каталония клуби \"Реал\"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Шунингдек, Шесни ўша ўйинда пенальти зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













