Умяров Россия терма жамоаси учун илк ўйини ҳақида гапирди


\"Спартак\" жамоаси ярим ҳимоячиси Наил Умяров Россия терма жамоаси таркибидаги дебют ўйинини эслади. Октябр ойида 25 ёшли футболчи Эрон (2:1) ва Боливия (3:0) билан бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинларида иштирок этди.
Умяровнинг сўзларига кўра, у дастлаб бу йиғинда майдонга тушиш-тушмаслигига амин бўлмагани учун ҳаяжонланмаган.
\"Албатта, мен илк бор миллий терма жамоа таркибида ўйнаганимдан жуда фахрланаман. Ўз мамлакатингни ҳимоя қилиш – бу катта шараф. Ҳиссиётлар ажойиб эди, уларни яна қайта ҳис қилгим келади\", – деди Умяров \"Спартак\" матбуот хизматига берган интервюсида.
Ноябр ойида Россия терма жамоаси BetBoom доирасида икки учрашувни ўтказади: рақиблар Перу (12 ноябр) ва Чили (15 ноябр) бўлади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













