Павлюченко Тоттенхэм - Манчестер Юнайтед ўйини ҳақида фикр билдирди


Англия Премьер-лигасининг 11-турида Лондоннинг \"Тоттенхэм\" жамоаси ўз майдонида \"Манчестер Юнайтед\" билан беллашади. Ушбу ўйинга оид фикрлари билан \"шпорлар\"нинг собиқ ҳужумчиси Роман Павлюченко ўртоқлашди.
\"Мен \"Манчестер Юнайтед\"нинг ғалабасига ишонаман. Ўйлашимча, ҳисоб 1:0 атрофида бўлади.
Биргина гол ўйин тақдирини ҳал қилади. Бу ерда \"МЮ\" уч очкони қўлга киритади, деб ўйлайман\", - дейди собиқ футболчи \"Ставка ТВ\"га берган интервьюсида.
\"Тоттенхэм\" ва \"Манчестер Юнайтед\" ўртасидаги учрашув бугун, 8-ноябрь куни Лондонда бўлиб ўтади. Ўйин Москва вақти билан 15:30 да бошланади.
Мазкур баҳс олдидан мезбон жамоа Англия чемпионати жадвалида олтинчи, \"қизил иблислар\" эса саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













