Болонья Никита Иосифовга қизиқиш йўқлигини билдирди

Болонья Никита Иосифовга қизиқиш йўқлигини билдирди
Болонья футбол клуби техник директори Жованни Сартори Россиялик футболчи Никита Иосифов трансферига қизиқиш борлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди. Аввалроқ, 24 ёшли вингерга Италиянинг А Серияси клубларидан, жумладан Болонья томонидан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Бироқ, Сартори бу маълумотни рад этди: "Иосифовга қизиқиш? Йўқ, бу ҳақиқат эмас", деди у Еуро-Футбол.Ру нашрига берган интервьюсида.

2025/26 йилги мавсумда Иосифов барча мусобақаларда 26 ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урган ва 7 та голли узатма амалга оширган. Трансфермаркт маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 800 минг еврога баҳоланган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.