"Наполи" Конте учун 50 миллион ажратишга тайёр


\"Наполи\" жамоаси бош мураббийи Антонио Конте билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида. Sportmediaset журналистлари хабарига кўра, клуб раҳбарияти мураббийга совринлар учун курашда ёрдам бериш мақсадида таркибни кучайтиришни режалаштирмоқда.
Неапол клуби президенти Аурелио Де Лаурентис қишки трансфер ойнаси учун камида 50 миллион еврo ажратишга тайёр. Италия чемпионатининг 11-туридан сўнг \"Наполи\" 22 очко жамғариб, мусобақа жадвалида учинчи ўринда жойлашган.
Конте жамоани бошқаришни ўтган йилнинг ёзида бошлаган. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2027 йилнинг июн ойи охиригача мўлжалланган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













