Барселона Эрик Гарсия билан шартномани узайтирмоқчи


Каталониянинг \"Барселона\" клуби ҳимоячи Эрик Гарсиянинг вакиллари билан музокараларни бошлади. Маълум қилинишича, \"кўк-анорранглилар\" 24 ёшли футболчи билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида.
Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда. Манбаларнинг маълумотига кўра, клуб Гарсия билан янги шартномани 2025-йил охиригача расмийлаштиришни режалаштирмоқда.
Шартнома муддати тўрт ёки беш йилга узайтирилади. Ҳимоячи эса \"Барселона\"да қолишга тайёр.
Эрик Гарсия 2021-йил ёзидан буён \"Барселона\" сафида ўйнаб келмоқда. Унинг трансфер қиймати 25 миллион евроға баҳоланмоқда.
Жорий Испания Ла Лига мавсумида Гарсия 12 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга эришган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













