Фернандо Торрес "Атлетико" бош мураббийи бўлишни хоҳлайди

Фернандо Торрес "Атлетико" бош мураббийи бўлишни хоҳлайди
Собиқ испан ҳужумчиси Фернандо Торрес ҳозирда "Атлетико"нинг ёшлар жамоасини бошқариб, келажак авлодни тарбиялаш билан шуғулланмоқда. Торрес келгусида "Атлетико"нинг асосий жамоаси бош мураббийи бўлиш истагини яширмайди.

Айни вақтда жамоани 15 йилдан буён Диего Симеоне бошқармоқда. "Албатта, бир кун келиб ушбу лавозимга танланишимни умид қиламан.

Агар имконият туғилса, бу менинг меҳнатимнинг натижаси бўлади. Ҳозир эса, "Атлетико" мухлислари менинг ҳозирги фаолиятимдан мамнун эканлигини ҳис қиламан", - дейди Торрес derbyderbyderby.it нашрига берган интервьюсида.

Ҳозирда "Атлетико" Ла Лигада тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.