Жорже Жезуш Роналду голи ҳақида фикр билдирди


Ал-Наср бош мураббийи Жорже Жезуш Саудия Арабистони чемпионати доирасида Ал-Халийжага қарши ўйинда (4:1) Криштиану Роналду томонидан урилган голни юқори баҳолади. 40 ёшли ҳужумчи 96-дақиқада \"қайчи\" усулида ажойиб гол урди.
Жезушнинг сўзларига кўра, \"Криштиану ҳақиқатан ҳам фантастик гол урди – айнан ўшандай голни у аввалроқ Ювентусга қарши ўйинда ҳам урган эди. Унинг майдондаги ва майдон ташқарисидаги ҳиссасини ортиқча баҳолашнинг иложи йўқ.\" Криштиану Роналдунинг бутун фаолияти давомида 954 та голи бор.
Саудия лигаси тўпурарлар рўйхатида у фақатгина жамоа шериги ва ватандоши Жоау Фелишдан орқада қолмоқда – 10 голга қарши 11 гол.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













