Роналду Саудия лигаси тўпурарлари рўйхатида иккинчи ўринда

Роналду Саудия лигаси тўпурарлари рўйхатида иккинчи ўринда

Роналду Саудия лигаси тўпурарлари рўйхатида иккинчи ўринда
Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионатининг \"Ал-Наср\" ва \"Ал-Ҳалижа\" жамоалари ўртасидаги ўйинда яна бир гол урди (4:1). Португалиялик футболчи ўйиннинг қўшимча вақтида ажойиб тарзда тўпни дарвозага йўллаб, якуний ҳисобни белгилади.

Бу 40 ёшли ҳужумчининг жорий мавсумдаги Саудия лигасида урган ўнинчи голи бўлди. У тўпурарлик пойгасида фақат жамоадоши Жоау Фелишдан (11 гол) орқада қолмоқда.

Роналду ўз фаолиятидаги 1000-гол сари ҳаракатни давом эттирмоқда. Бугунги гол унинг 954-голиб бўлди.

\"Ал-Наср\" чемпионат жадвалида тўққиз турдан кейин тўққизта ғалаба билан пешқадамлик қилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.