Манчестер Юнайтед 2020-йилдан бери илк бор "Кристал Пэлас"ни мағлуб этди


\"Манчестер Юнайтед\" Англия Премьер-лигасининг сафар учрашувида \"Кристал Пэлас\"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратип, турнир жадвалида олтинчи ўринга кўтарилди. \"Қизил иблислар\" бу ғалабани иродали тарзда қўлга киритишди – биринчи бўлим якунида манкунианликлар ҳисобда орқада боришаётган эди.
Қизиғи шундаки, бу \"Манчестер Юнайтед\"нинг АПЛ доирасида \"Кристал Пэлас\" майдонида 2020-йилнинг июлидан бери қўлга киритган илк сафар ғалабасидир. Бунгача ўтган бешта учрашувда \"Кристал Пэлас\" икки марта ғалаба қозонган, учта ўйин эса дуранг билан якунланган эди.
\"Манчестер Юнайтед\" кейинги учрашувини 4-декабр, пайшанба куни, \"Вест Хэм\"га қарши ўз майдонида ўтказади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













