Пулишич шоуси “Милан”ни голли драмадан пешқадамга етаклади (видео)

Пулишич шоуси “Милан”ни голли драмадан пешқадамга етаклади (видео)

А Сериянинг 14-туридан ўрин олган Туриндағы кескин ва таъсирли беллашув мухлислар учун ҳақиқий голлар фестивалига айланди. «Торино» ўз уйида кучли рақиб — «Милан»ни қабул қилди ва учрашув дастлабки дақиқаларданоқ жўшқин руҳда кечди.

Ўйиннинг 10-дақиқасида мезбонлар пенальти ёрдамида ҳисобни очишди — Влашич аниқ зарба билан Менянни мағлуб этди. Орадан 7 дақиқа ўтиб, Сапата яна бир гол уриб, «Торино»ни 2:0 ҳисобида олдинга олиб чиқди. Туринликлар мухлислари энди сенсация кутмоқда, деган фикр пайдо бўлди.

Бироқ «Милан» бу бошланишдан йўқолиб қолмади, аксинча янада шижоат билан ҳужумга ўтди. 24-дақиқада Рабио жамоасининг умид нурини қайта ёқди. Унинг аниқ зарбаси ҳисобни 2:1 қилиб ўзгартирди ва «россонерилар»ни яна ўйинга қайтарди.

Иккинчи таймда эса саҳнага \"Милан\"нинг асосий юлдузларидан бири — Кристиан Пулишич чиқди. У аввал 67-дақиқада ҳисобни тенглаштирди, ортидан 77-дақиқада яна бир гол киритиб, нафақат ўйинни бурди, балки «Милан» учун муҳим ғалабани таъминлади. Пулишичнинг дубли жамоанинг бу мавсумдаги энг таъсирли камбэкларидан бирига айланди.

Шу тариқа, «Милан» жуда муҳим 3 очкони қўлга киритди ва очколарини 31 тага етказиб, А Серияда пешқадамликни қўлга киритди. «Торино» эса 14 очко билан 16-поғонада қолди.

А Серия, 14-тур
Торино — Милан 2:3
Голлар: Влашич (10, пен), Сапата (17) – Рабио (24), Пулишич (67, 77)

Торино: Исраэл, Тамез (Масина 76), Марипан, Коко, Педерсен, Анжорин (Касадей 59), Аслани, Влашич, Лазаро (Нгон 85), Адамс, Сапата.
Милан: Менян, Томори, Габбиа, Павлович, Салемакерс (Эступинан 88), Бартесаги (Пулишич 66), Лофтус-Чик, Рабио, Модрич, Нкунку, Леау (Риччи 31).

Огоҳлантиришлар: Лазаро (53), Анжорин (56) – Менян (19).

“Милан” мухлислари учун бу кеча эсдан чиқмас — жамоа нафақат ирода кўрсатди, балки чемпионлик учун жиддий курашчи эканини яна бир бор намойиш этди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.