Леонид Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар Лигаси ўйинида яна мағлуб бўлди

Леонид Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар Лигаси ўйинида яна мағлуб бўлди
Леонид Слуцкийнинг "Шанхай Шеньхуа" жамоаси Осиё Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичининг олтинчи турида яна очкосиз қолди. Меҳмондалик ўйинда жамоа "Хиросима"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Япониялик ҳимоячи Хаято Араки 78-дақиқада ягона голни киритиб, жамоасига ғалаба келтирди. Ушбу мағлубият "Шанхай Шеньхуа" учун турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубият бўлди.

Слуцкий жамоаси ҳозирча тўрт очко тўплаб, 11-ўринни эгаллаб турибди. "Хиросима" эса 11 очко билан учинчи ўринда жойлашган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.