Сафонов Чемпионлар Лигаси ўйинида юқори баҳо олди

Сафонов Чемпионлар Лигаси ўйинида юқори баҳо олди

Сафонов Чемпионлар Лигаси ўйинида юқори баҳо олди
УЕФА Чемпионлар Лигасининг умумий босқичи олтинчи турида \"ПСЖ\" сафарда Бильбао \"Атлетик\"ига қарши майдонга тушди. Учрашув 0:0 ҳисобида якунланди.

Франциянинг Lequipe нашри ўйиндан сўнг футболчиларнинг ўйинини баҳолади. Россиялик дарвозабон Матвей Сафонов ушбу ўйинда ўз дарвозасини дахлсиз сақлаб, 6 балл билан баҳоланди.

\"ПСЖ\" футболчиларидан фақат ярим ҳимоячи Уоррен Заир-Эмери ундан юқорироқ баҳо олди. Эслатиб ўтамиз, Сафонов \"ПСЖ\" сафида кетма-кет икки \"қуруқ\" ўйин ўтказди.

Бунгача парижликлар \"Ренн\"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.