Милан ҳужумчиси Сантьяго Хименесга операция хавфи бор

Милан ҳужумчиси Сантьяго Хименесга операция хавфи бор
Милан жамоасининг марказий ҳужумчиси Сантьяго Хименес октябрь ойининг охирида олган тўпиқ жароҳатини даволашда давом этмоқда. Ишончли инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, мексикалик футболчига жарроҳлик амалиёти керак бўлиб қолиши мумкин.

Хименес аввалроқ тиббий муаммолар сабаб майдонга туша олмаётгани, бу ҳолат эса унда жисмоний ҳамда ҳиссий чарчоқни кучайтираётганини айтганди. Ҳужумчи 2025 йил қишида Италия чемпионатига кўчиб ўтган ва Милан уни Фейеноорддан сотиб олган.

Хименес россонерилар сафида барча мусобақаларда 37 ўйин ўтказиб, 7 та гол ва 5 та голли узатма муаллифи бўлган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.