Chicago Fire Левандовскийга жуда яхши маош таклиф қилди

Chicago Fire Левандовскийга жуда яхши маош таклиф қилди
«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовский МЛС клуби «Chicago Fire» билан музокара ўтказди. Журналист Рохер Торельйонинг хабар беришича, америкаликлар клуби спорт директори поляк футболчи билан учрашиб, унга «жуда яхши» маош кўзда тутилган манфаатли шартнома таклиф этган.

Шунингдек, Левандовскийга спорт нуқтайи назаридан қизиқарли лойиҳа ҳам ваъда қилинган. 37 ёшли ҳужумчи ҳозирча келажаги борасида шошилмаяпти.

У диққатини жорий мавсумга қаратган ва «Барселона» билан муваффақиятга эришишни истамоқда. Левандовскийнинг каталониялик гранд билан амалдаги шартномаси 2026 йил ўрталаригача мўлжалланган.

Аввалроқ у «Chicago Fire»га ўтиш вариантини кўриб чиқишга очиқлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.