ПСЖ футболчилари Сафоновни ғалабадан сўнг ҳавога отишди

26 ёшли Матвей Сафонов Қитъаларо кубок финалининг ҳақиқий қаҳрамонига айланди. Россиялик дарвозабон ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида тўртта зарбани қайтарди ва унинг сейвларисиз ПСЖ Бразилиянинг «Фламенго»сига қарши кечган оғир баҳсда кубокни қўлга кирита олмасди.
Финал ҳуштаги янграгач, парижлик футболчилар Сафоновни табриклаб, уни ҳавога отишди. Ушбу лаҳзалар акс этган видео ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.
Аввал хабар қилинганидек, ПСЖ Хосеп Гвардиола давридаги «Барселона» натижасини такрорлаб, бир йил ичида олти совринни қўлга киритди. Сафонов ПСЖ сафида бир ярим йилдан бери тўп сурмоқда.
Париж клубининг сўнгги тўрт учрашувида дарвозани айнан Сафонов қўриқлади, мавсум бошида эса барча ўйинларда Люка Шевалье майдонга тушган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Финал ҳуштаги янграгач, парижлик футболчилар Сафоновни табриклаб, уни ҳавога отишди. Ушбу лаҳзалар акс этган видео ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.
Аввал хабар қилинганидек, ПСЖ Хосеп Гвардиола давридаги «Барселона» натижасини такрорлаб, бир йил ичида олти совринни қўлга киритди. Сафонов ПСЖ сафида бир ярим йилдан бери тўп сурмоқда.
Париж клубининг сўнгги тўрт учрашувида дарвозани айнан Сафонов қўриқлади, мавсум бошида эса барча ўйинларда Люка Шевалье майдонга тушган эди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













