MTS алоқани тиклаш учун гексакоптерли ЛТE/5G базавий станциясини тақдим этди

MTS алоқани тиклаш учун гексакоптерли ЛТE/5G базавий станциясини тақдим этди

Россиянинг «Сифровая индустрия промишленной России» (СИPR) конференциясида MTS оператори «Иртея» компанияси томонидан ишлаб чиқилган ЛТE/5G базавий станцияси ўрнатилган аэромобил алоқа комплексини намойиш қилди. Мазкур қурилма бориш қийин бўлган ва аҳоли кам яшайдиган ҳудудларда мобил алоқани таъминлаш, шунингдек, Привате ЛТE/5G технологик тармоқларини ташкил этиш учун мўлжалланган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Гексакоптер трос ёрдамида 100-200 метр баландликда ушлаб турилади ва ҳудуд релефидан қатъи назар, 10-15 километр радиусда уч кун давомида барқарор радиоқамровни таъминлашга қодир. Компания вакилларининг сўзларига кўра, ушбу комплексни икки нафар мутахассис атиги ярим соат ичида, йўлтанламас автомобил етиб бора оладиган деярли ҳар қандай жойда ишга тушириши мумкин.

Комплексни бошқариш ва қўллаб-қувватлаш ишлари автофургонда жойлашган оператор томонидан сунъий йўлдош алоқаси ёки оптик толали кабел орқали амалга оширилади. Синовлар давомида 5G режимида маълумотлар узатиш тезлиги 1,2 Гбит/с гача етганлиги қайд этилди.

MTS 2028-йилга қадар ушбу турдаги ўнлаб мобил алоқа комплексларини ишлаб чиқариш ва фойдаланишга топширишни режалаштирмоқда. Бу технология фавқулодда вазиятларда ва инфратузилма ривожланмаган ҳудудларда алоқа сифатини кескин ошириши кутилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.