Арсенал Тимбер билан янги шартнома тузилишига ишонмоқда

Арсенал Тимбер билан янги шартнома тузилишига ишонмоқда
Лондоннинг Арсенал клуби ўнг қанот ҳимоячиси Юррйен Тимбер билан янги шартнома бўйича келишувга эришилишига ишонч билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Саймон Коллинс ижтимоий тармоқларда маълум қилди.

Коллинснинг ёзишича, клуб Тимбер билан янги битим юзасидан келишувга яқин ва музокараларни олиб бораётган Андреа Берта жараённи муваффақиятли давом эттирмоқда. Эслатиб ўтамиз, Тимбер жорий мавсумда Арсеналнинг энг муҳим ва деярли алмаштириб бўлмас футболчиларидан бири ҳисобланади.

У барча расмий турнирларда 22 учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди. 24 ёшли ҳимоячи Арсенал сафида учинчи йилини ўтказмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.