Айнтрахт Япония ёшлар термаси ҳимоячисини трансфер қилди

Айнтрахт Япония ёшлар термаси ҳимоячисини трансфер қилди
Франкфуртнинг Айнтрахт клуби расмий манбалари орқали чап қанот ҳимоячиси Кейта Косугини сафига қўшиб олганини эълон қилди. 19 ёшли футболчи Швециянинг Дйургорден клубидан Германия жамоасига ўтади ва 1 январдан бошлаб расман янги клубига қўшилади.

Шартнома тафсилотлари ошкор этилмади. Бироқ швед ОАВ маълумотига кўра, трансфер қиймати тахминан 5,5 миллион еврони ташкил этган.

Косуги 2025 йилги мавсумда Швеция чемпионатида 28 ўйинда майдонга тушиб, 5 та голли узатма муаллифи бўлди. У Япония U20 ва U23 терма жамоаларида ҳам ўйнаш тажрибасига эга.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.