Канчельскис Сафоновнинг жароҳати ҳақида фикр билдирди

Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Андрей Канчельскис ПСЖ дарвозабони Матвей Сафонов олган жароҳат юзасидан муносабат билдирди. Канчельскис таъкидлашича, жароҳатлар футболнинг ажралмас қисми, айниқса юқори даражадаги ва кескинлик энг юқори бўлган учрашувларда.
Унинг фикрича, Сафоновнинг жароҳати асосий нарсани, яъни дарвозабоннинг парижликлар ғалабасига қўшган ҳиссасини сояда қолдирмаслиги керак. "Қўли битиб кетади, энг муҳими эса қўлга киритилган ғалаба.
Футбол дунёдаги энг жароҳатли спорт тури. Албатта, афсус бор, лекин ҳайрон бўладиган жойи йўқ.
Сафонов зўр ўйнади, ўз ишини қилди. У мўъжизалар кўрсатди", — дея Канчельскиснинг сўзларини келтиради "Советский спорт".
Аввалроқ ПСЖ расман Сафонов қўлини синдириб олгани ва бир неча ҳафта майдонга туша олмаслигини маълум қилганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Унинг фикрича, Сафоновнинг жароҳати асосий нарсани, яъни дарвозабоннинг парижликлар ғалабасига қўшган ҳиссасини сояда қолдирмаслиги керак. "Қўли битиб кетади, энг муҳими эса қўлга киритилган ғалаба.
Футбол дунёдаги энг жароҳатли спорт тури. Албатта, афсус бор, лекин ҳайрон бўладиган жойи йўқ.
Сафонов зўр ўйнади, ўз ишини қилди. У мўъжизалар кўрсатди", — дея Канчельскиснинг сўзларини келтиради "Советский спорт".
Аввалроқ ПСЖ расман Сафонов қўлини синдириб олгани ва бир неча ҳафта майдонга туша олмаслигини маълум қилганди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













