Сафонов баёнот берди, лекин қўл синиши ҳақида гапирмади

Сафонов баёнот берди, лекин қўл синиши ҳақида гапирмади

Сафонов баёнот берди, лекин қўл синиши ҳақида гапирмади
ПСЖ дарвозабони Матвей Сафонов қўли сингани ҳақида хабарлар тарқалганидан кейин мухлисларга мурожаат қилди. У Telegram каналларида эълон қилинган видеода ўзини қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорлик билдирди.

Сафонов сўнгги икки кун ичида жуда кўп хабар келганини, ҳаммасига жавоб бериш қийинлигини айтиб, илиқ сўзлар учун раҳмат деди. Шунингдек, у ишлашда давом этишини таъкидлаб, “нима бўлишидан қатъи назар, мени синдириб бўлмайди”, дея қатъий фикр билдирди.

Аввалроқ Сафонов Қитъалараро кубок финалида ёрқин ўйин намойиш этиб, пенальтилар сериясида тўртта зарбани қайтарганди. Эътиборлиси, у мурожаатида олган жароҳати ҳақида бирор маълумот бермади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.