Жоазиньо Сафоновни «Фламенго» мухлислари унча ёқтирмаслигини айтди

«Краснодар»нинг собиқ футболчиси Жоазиньо ПСЖ дарвозабони Матвей Сафоновнинг Қитъалараро кубок доирасида «Фламенго» билан ўйиндаги иштироки ҳақида фикр билдирди. Жоазиньонинг айтишича, «Фламенго» мухлислари Матвейни унча хуш кўрмайди.
Шу билан бирга, Бразилияда ундан Сафонов кимлиги ҳақида кўп сўрашганини таъкидлади. “У пеналтилар сериясида жуда яхши ўйнади.
Афсуски, жароҳат олгани жуда ачинарли”, деди у. Жоазиньонинг сўзларини «Спорт-Экспресс» келтирди.
ПСЖ – «Фламенго» учрашувининг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди. Пеналтилар сериясида парижликлар аниқроқ зарба берди — 2:1.
Сафонов тўртта зарбани қайтарди ва ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Шу билан бирга, Бразилияда ундан Сафонов кимлиги ҳақида кўп сўрашганини таъкидлади. “У пеналтилар сериясида жуда яхши ўйнади.
Афсуски, жароҳат олгани жуда ачинарли”, деди у. Жоазиньонинг сўзларини «Спорт-Экспресс» келтирди.
ПСЖ – «Фламенго» учрашувининг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди. Пеналтилар сериясида парижликлар аниқроқ зарба берди — 2:1.
Сафонов тўртта зарбани қайтарди ва ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













