«Наполи» «Бока Хуниорс»ни Марадона хотирасига ўйинга таклиф қилди

«Наполи» «Бока Хуниорс»ни Марадона хотирасига ўйинга таклиф қилди
Италиянинг «Наполи» клуби Аргентинанинг «Бока Хуниорс» жамоасига Марадона хотирасига бағишлаб Италияда ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди. Бу ҳақда Аргентинанинг Ole нашри хабар берди.

Учрашув 2026 йил ёзида бўлиб ўтиши мумкин, бироқ 2026 йилги жаҳон чемпионати бунга халақит бериши эҳтимоли бор. Чунки мундиаль «Наполи»нинг энг яхши футболчиларини терма жамоаларга жалб қилиши кутилмоқда.

Шу сабабли ўйин санаси кейинроқ аниқ белгиланади. Эслатиб ўтамиз, аргентиналик афсона 1960 йилда туғилган, Марадона «Наполи» сафида 1984–1991 йилларда тўп сурган.

Клубнинг ўша пайтдаги илк йирик муваффақиятлари айнан унинг номи билан боғлиқ: Италияда икки марта чемпионлик ва UEFA кубогидаги ғалаба. Марадона 2020 йилда вафот этган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.