Фраттезининг "Ювентус"га ўтиши бўйича музокаралар қийинлашди

Фраттезининг "Ювентус"га ўтиши бўйича музокаралар қийинлашди
Аввалроқ Давиде Фраттези ва Туриннинг "Ювентус" клуби ўртасида ўзаро қизиқиш борлиги ҳақида хабар бергандик. Бироқ dcinter1908.it Sky Sports’га таяниб ёзишича, музокаралар кутилганидек силлиқ кечмаяпти.

Манбага кўра, январ ойидаёқ дарҳол трансфер бўлишини кутиш қийин. Шунингдек, бир муддат муҳокама қилинган Керфен Тюрамга алмашиш варианти ҳам энди долзарблигини йўқотган.

Турин клуби мураббийи Лучано Спаллетти Фраттезини қўлга киритиш истагида қатъий турибди, аммо "Ювентус" Милан клубини ростдан ҳам қизиқтира оладиган таклифни шакллантира олмаяпти.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.