«Жирона» тер Штегенни ижарага олиши учун шарт қўйди

«Жирона» тер Штегенни ижарага олиши учун шарт қўйди
«Жирона» «Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Штеген учун асосий даъвогарлар қаторидан қолмоқда. Журналист Адриа Альбетс хабарига кўра, «оқ-қизиллар» посбонни жорий мавсум охиригача ижарага олмоқчи, бироқ унинг маошини кўтара олмайди.

Битим фақат «Барселона» 33 ёшли германиялик футболчининг маошининг катта қисмини тўлашда давом этса, у эса бошқа каталон клуби сафида ўйин амалиётига эга бўлса, амалга ошиши мумкин. Марк-Андре тер Штеген бу мавсум майдонга атиги бир марта тушди — у белидаги жароҳат сабаб қарийб ярим йилни ўтказиб юборди.

«Кўк-анорранглилар» сардарининг амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.