Эриксен замонавий футболда ўйинга эътибор камайганини айтди

Эриксен замонавий футболда ўйинга эътибор камайганини айтди

Германиянинг “Волфсбург” клуби ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен бугунги футбол қандай томонга ўзгариб бораётгани ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Даниялик футболчининг таъкидлашича, ҳозир майдондаги жараёндан кўра рақамлар кўпроқ муҳокама қилинмоқда: статистика, GPS маълумотлари, юқори тезликдаги югуришлар ва турли кўрсаткичлар биринчи ўринга чиқиб кетган.

Эриксен фикрича, шу сабаб футбол ўзига хос услубга эга ижрочиларни йўқотмоқда — классик “ўнталиклар” ва қанотларда дриблинги билан ажралиб турадиган футболчилар тобора камаймоқда.

Шунингдек, у ҳозир футболчидан ёрқин индивидуал фазилатдан кўра жамоавий тизимга мослашиш талаб қилинаётганини қўшимча қилди.

Жорий мавсумда 33 ёшли ярим ҳимоячи “Волфсбург” сафида 13 учрашувда майдонга тушиб, 3 та голли узатма муаллифи бўлди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.