«Лацио» бош мураббийи Сарри юрак муаммоси сабаб операция қилдирди

«Лацио» бош мураббийи Сарри юрак муаммоси сабаб операция қилдирди

«Лацио» матбуот хизмати клуб бош мураббийи Маурицио Сарри юракдаги муаммолар туфайли жарроҳлик амалиётини бошдан кечирганини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

66 ёшли мутахассисда бўлмачалар фибрилляцияси аниқланган — бу юрак уриш ритми бузилиши бўлиб, инсульт ёки тромблар пайдо бўлиши хавфини оширади. Сарри Tor Vergata клиникасида аритмияни даволашда қўлланадиган катетерли абляция амалиётидан ўтди. Операцияни профессор Андреа Натале амалга оширди ва у муваффақиятли якунланди. Яқин кунларда Сарри жамоа бошқарувига қайтиши кутилмоқда.

Маурицио Сарри «Лацио»ни жорий йилда қабул қилиб олган. У аввал ҳам римликларни 2021–2024 йилларда бошқарган. Мураббийлик фаолияти давомида Сарри икки совринга эга чиққан: 2019 йилда «Челси» билан Европа Лигаси ҳамда 2019/20 мавсумида «Ювентус» билан А Серия чемпионлиги.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.