«Манчестер Юнайтед» МакТоминэйни жамоага қайтаришни кўзламоқда

«Манчестер Юнайтед» МакТоминэйни жамоага қайтаришни кўзламоқда

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти таркибни кучайтириш бўйича янги режаларни кўриб чиқмоқда. CaughtOffside хабарига кўра, «қизил иблислар» академия тарбияланувчиси — ҳужумкор ярим ҳимоячи Скотт МакТоминэй билан хайрлашиб қўйганидан афсусда ва футболчини яна клубга қайтариш вариантини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Айни пайтда шотландиялик ярим ҳимоячи «Наполи» сафида барқарор ўйин намоён этяпти. У жорий мавсумдаги 24 учрашувда 5 та гол уриб, 4 та голли узатма муаллифига айланган.

Transfermarkt баҳосига кўра, 29 ёшли Скотт МакТоминэйнинг бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил этади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.