Андронов «Арсенал» ва «Астон Вилла» ўйинида голларни тахмин қилди

Андронов «Арсенал» ва «Астон Вилла» ўйинида голларни тахмин қилди

Англия чемпионатининг 19-тури доирасида Лондоннинг «Арсенал» жамоаси ўз майдонида Бирмингем вакили «Астон Вилла»ни қабул қилади. Ушбу беллашув олдидан таниқли шарҳловчи Алексей Андронов ўз прогнози билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Андроновнинг фикрича, учрашувда эҳтиёткор, позицион футбол эмас, балки ҳужумкор услуб устун бўлади. У энг мақбул вариант сифатида «иккаласи ҳам гол уради» тикишини тилга олди ва «Астон Вилла» айнан битта гол киритишини кутаётганини айтди.

«Арсенал» – «Астон Вилла» учрашуви бугун, 30 декабрь куни «Эмирейтс» стадионида бўлиб ўтади ва старт ҳуштаги 01:15 да (Тошкент вақти билан) янграйди. Ўйин олдидан «канонирлар» турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди, меҳмонлар эса учинчи ўринда жойлашган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.