Арриго Сакки А Сериянинг энг яхши ҳужумчиси сифатида Ҳойлунни танлади

Арриго Сакки А Сериянинг энг яхши ҳужумчиси сифатида Ҳойлунни танлади

Италияда катта обрў-эътиборга эга, «Милан»ни унинг энг ёрқин даврида бошқарган Арриго Сакки А Серияда энг яхши марказий ҳужумчи кимлиги борасида ўз танловини билдирди. Мутахассиснинг фикрича, даниялик форвард Расмус Ҳойлуннинг ўйини жуда кучли таассурот қолдирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Марказий ҳужумчи сифатида мен Ҳойлунни танлаган бўлардим. Конте қўл остида у қандай ўсишга эришганини кўрдингизми? «Манчестер Юнайтед»да у ҳеч қачон бундай бўлмаган», — дея Саккининг сўзларини келтиради calcionapoli1926.it.

Эслатиб ўтамиз, неаполликлар ҳозирда А Серия турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. Якшанба куни жамоа «Лацио»га қарши майдонга тушади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.