Арсенал қишда футболчиларни сотишни истамаяпти

Арсенал қишда футболчиларни сотишни истамаяпти

Лондоннинг «Арсенал» клуби таркибидаги бир қатор футболчилар бошқа жамоаларга ўтиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар кўпайган. Бироқ журналист Исон Хон хабарига кўра, «канонирлар» қишки трансферлар ойнасида ҳеч кимни сотишни истамайди. Клуб ижарага бериш вариантларини кўриб чиқиши мумкин, аммо январда тўлиқ трансфер асосида кетишлар бўлиши жуда эҳтимолдан йироқ. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Арсенал» Англия Премьер-лигаси жадвалида 19 турдан кейин 45 очко билан пешқадам бўлиб турибди ва иккинчи ўриндаги «Манчестер Сити»ни тўрт очкога ортда қолдирмоқда. 3 январь, шанба куни Микел Артета жамоаси ўз майдонида «Борнмут»ни қабул қилади, учрашув 22:30 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.