"Пахтакор" Туркиядаги йиғинда қайси клублар билан ўйнаши маълум бўлди

"Пахтакор" Туркиядаги йиғинда қайси клублар билан ўйнаши маълум бўлди

«Пахтакор» клуби матбуот хизмати Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказиладиган биринчи хорижий йиғинда жамоанинг 3 та назорат баҳсини ўтказишини маълум қилди. Бунга кўра, 17-30 январь кунлари бўлиб ўтадиган йиғинда жамоа Шимолий Македониянинг «Струга», Косовонинг «Приштина» ва Болгариянинг «Ботев» жамоалари билан майдонга тушади.

Клубнинг хабарида айтилишича, «Струга» жамоаси ҳозирда Шимолий Македония чемпионатида 2-ўринда бормоқда ва 2 мавсум олдин улар мамлакат чемпионлигини қўлга киритган. «Приштина» жамоаси ҳам ўз чемпионатининг биринчи даврини вице-чемпион сифатида якунлади. «Ботев» эса Болгария чемпионатининг 11-ўрнида турибди.

"Пахтакор" Туркиядаги йиғинда қайси клублар билан ўйнаши маълум бўлди

Ҳар бир ўйин «Пахтакор» учун муҳим қадам бўлиб, янги мавсумга тайёргарлик жараёнида жамоа қўлга киритиши керак бўлган натижалардан бири ҳисобланади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.