Хаби Алонсо «Реал»нинг «Атлетико»га қарши дербисини таҳлил қилди

Хаби Алонсо «Реал»нинг «Атлетико»га қарши дербисини таҳлил қилди

Мадриднинг «Реал» клуби Испания Суперкубоги ярим финалида «Атлетико»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ Федерико Вальверде «қаймоқранглилар»ни олдинга олиб чиқди. 55-дақиқада эса Родриго ҳисобни 2:0 га етказди. «Атлетико» 58-дақиқада Александер Сёрлотнинг голи билан жавоб қайтарди.

Матбуот анжуманида Хаби Алонсо дерби ниҳоятда оғир кечганини таъкидлади: «Жуда мураккаб ўйин бўлди. Дастлабки дақиқалардаги Феде голи бизга катта ёрдам берди. Кўп ҳимояланишга тўғри келди. Йигитлар “Атлетико”га қарши қандай ўйнашни билишини ва курашишга тайёрлигини кўрсатди. Ўйин давомида, ҳатто 2:0 ва 2:1 ҳисобида ҳам, доимий тузатишлар киритишга мажбур бўлдик — совринлар айнан шундай ёндашув билан ютиб олинади», — деди у.

Суперкубок финалида «Реал» «Барселона»га қарши майдонга тушади. «Эл класико» 11 январ куни бўлиб ўтади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.