«Ливерпуль» «Арсенал»га қарши баҳсни анти рекорд билан якунлади

«Ливерпуль» «Арсенал»га қарши баҳсни анти рекорд билан якунлади

АПЛнинг 21-тур марказий учрашувида Лондоннинг «Арсенал» жамоаси «Ливерпуль»ни қабул қилди ва томонлар 0:0 ҳисобидаги дурангга рози бўлди. Opta Analyst маълумотига кўра, бу баҳсда мерсисайдликлар ёқимсиз статистик қайд билан ажралиб турди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Қизиллар» Англия премьер-лигаси доирасида 16 йилдан бери илк бор ўйин давомида дарвоза тўсиғига бирорта ҳам аниқ зарба бера олмади. Охирги марта бундай ҳолат 2010 йил мартида «Ливерпуль» «Уиган»га 0:1 ҳисобида ютқазган учрашувда кузатилганди.

«Эмирейтс»даги дурангдан сўнг Арне Слот бошқарувидаги жамоа турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. «Ливерпуль» АПЛнинг амалдаги чемпиони ҳисобланади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.