Темурхўжа Абдуҳолиқов «Ал Сайлия» таркибидаги иккинчи тўпини киритди (видео)

Темурхўжа Абдуҳолиқов «Ал Сайлия» таркибидаги иккинчи тўпини киритди (видео)
Темурхўжа Абдуҳолиқов «Ал Сайлия» таркибидаги иккинчи тўпини киритди (видео)

Темурхўжа Абдухолиқов Қатар чемпионати доирасида «Ал-Аҳли»га қарши майдонга тушди ва жамоаси таркибидаги иккинчи расмий голини нишонлади.

«Ал-Сайлия» таркибидаги яна бир ўзбекистонлик футболчи Санжар Шоаҳмедов 44-дақиқада захирадан майдонга туширилган.

Учрашувда ҳамюртларимиз тўп сураётган «Ал-Сайлия» жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. «Ал-Сайлия»нинг иккинчи голига Владимир Лазар муаллифлик қилди.

Абдуҳолиқовнинг «Ал Аҳли» дарвозасига урган голини видео форматда томоша қилинг.
[media=https://youtu.be/vuHElmx5DIg]

Манба: www.uff.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.