Майкл Кэррик: «Юқорига чиқишни истаймиз, қадамма-қадам борамиз»

Майкл Кэррик: «Юқорига чиқишни истаймиз, қадамма-қадам борамиз»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик мавсумнинг қолган қисми учун жамоа олдига қўйилган вазифалар ҳақида гапирди. Мутахассиснинг таъкидлашича, клуб раҳбарияти томонидан “қаттиқ белгиланган” талаблар рўйхати берилмаган бўлса-да, жамоанинг ўзида мақсадлар жуда ҳам аниқ.

Кэррик журналистларнинг “раҳбариятдан аниқ кўрсатмалар борми?” деган саволига қисқа ва лўнда жавоб қайтарди:

— Йўқ. Лекин биз турнир жадвалининг юқори қисмига яқинлашишни, ҳатто энг тепада бўлишни хоҳлаймиз. Бу жуда очиқ мақсад. Аммо унга етиб бориш учун босқичма-босқич олдинга юриш керак. Еврокубокларга чиқиш ҳам олдинга ташланган яхши қадам бўлади. Энг муҳими — ҳаракатни тўхтатмаслигимиз шарт, — деди Кэррик.

Яъни, “Юнайтед”да ҳозир режа битта: ўз ўйинини барқарор қилиш, очколарни йиғиш ва ҳар ҳафта ўзини янада яхшироқ кўрсатиш. Чунки катта мақсадлар катта баёнот билан эмас, ҳафтадан-ҳафтага қилинаётган иш билан яқинлашади.

Эслатиб ўтамиз, эртага «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида Хосеп Гвардиола бошқараётган «Манчестер Сити»ни қабул қилади. Манчестер дербиси Тошкент вақти билан 17:30 да старт олади. Бу баҳс — Кэррикнинг гаплари амалда ҳам қандай кўриниш олишини кўрсатиб берадиган энг қизиқ синовлардан бири бўлиши кутилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.