«Интер» биринчи бўлимдаёқ «Пиза»га қарши ҳисобни тенглаштирди

«Интер» биринчи бўлимдаёқ «Пиза»га қарши ҳисобни тенглаштирди

Италия чемпионати жума кунги учрашувида «Интер» ўз майдонида «Пиза»ни қабул қилди. «Нерадзуррилар» танаффусгача бўлган қисқа вақт ичида кетма-кет икки гол ўтказиб юбориб, мухлисларини ҳайратда қолдирди. Шунга қарамай, Кристиан Киву жамоаси биринчи бўлимнинг ўзидаёқ вазиятни ўнглаб, камбек қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

39-дақиқада Пётр Зелински пенальтини аниқ ижро этди, 41-дақиқада эса Лаутаро Мартинес гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. Аргентиналик ҳужумчининг голи олдидан узатмани Федерико Димарко амалга оширди — у 34-дақиқада Луис Энрикени алмаштириб майдонга тушганди.

«Интер» А Серия турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда, «Пиза» эса 19-ўринда бормоқда.

«Интер» — «Пиза» учрашувидаги воқеаларни матнли онлайн трансляцияда кузатиб бориш мумкин.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.