Слуцкий бошқараётган «Шанхай Шэньхуа» яна мағлуб бўлди

Слуцкий бошқараётган «Шанхай Шэньхуа» яна мағлуб бўлди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасида навбатдаги ўйинда ҳам очкосиз қолди. Хитой клуби умумий босқичнинг 6-турида сафарда «Хиросима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув тақдирини 78-дақиқада киритилган гол ҳал қилди: мезбонлар сафида ҳимоячи Хаято Араки аниқ зарба билан ҳисобни очди. Бу натижа «Шанхай Шэньхуа» учун турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубият бўлди.

Олти турдан сўнг Слуцкий жамоаси 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. «Хиросима» эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонага жойлашган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.