Спаллетти «Ювентус» ҳужумчиси Йилдизни инопланетянин деб атади

Спаллетти «Ювентус» ҳужумчиси Йилдизни инопланетянин деб атади

«Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллетти жамоа ҳужумчиси Кенан Йилдизнинг ўйинидан яна бир бор ҳайратини яширмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

20 ёшли футболчи А Сериянинг 22-турида «Наполи» устидан 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабада муҳим роль ўйнади ва гол уриб, натижага ўз ҳиссасини қўшди.

«Йилдиз — оддий футболчи эмас, гўё инопланетянин. Баъзида атайлаб хато қилади, шунчаки ўзини оддий одамдек кўрсатиш учун», — деди Спаллетти DAZN билан суҳбатда.

Туркиялик ёш юлдуз жорий мавсум А Серияда 21 ўйинда 8 та гол урди ва 4 та голли узатма берди.

Турнир жадвалида «Ювентус» 42 очко билан бешинчи ўринда бормоқда, «Наполи» эса 43 очко билан тўртинчи поғонани эгаллаб турибди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.