ПСЖ дарвозабони Сафонов сафга қайтгани ҳақида хабар берди

ПСЖ дарвозабони Сафонов сафга қайтгани ҳақида хабар берди

"ПСЖ" дарвозабони Матвей Сафонов Telegram саҳифасида машғулотдан олинган суратлар билан бўлишди. Энг асосийси, россиялик посбон муҳим янгиликни маълум қилди: у яна сафда ва майдонга тушишга тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

"Яна ишга қайтдим! Эртанги ўйинга тайёргарлик кўряпмиз", — деб ёзди Сафонов.

Сафонов "ПСЖ" таркибида анча вақтдан бери ўйнамаётганди. У ўтган ой Қитъалараро кубок финалида "Фламенго"га қарши учрашувда қўлидан жароҳат олган. Ўша финалда Сафонов пенальтилар сериясида тўртта зарбани қайтариб, жамоасининг қаҳрамонига айланганді.

28-январ, чоршанба куни "ПСЖ" Чемпионлар лигаси доирасида уйида "Ньюкасл"ни қабул қилади. Учрашув 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.