Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида яна ютқазди

Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида яна ютқазди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги “Шанхай Шенхуа” Осиё Чемпионлар лигасининг умумий босқичи 6-турида яна очкосиз қолди. Хитой клуби сафарда Япониянинг “Санфречче Хиросима” жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада урилди — мезбонлар сафида ҳимоячи Ҳаято Араки ҳал қилувчи зарбани аниқ амалга оширди. Бу мағлубият “Шанхай Шенхуа” учун турнирдаги кетма-кет учинчи омадсиз натижа бўлди.

Олти турдан кейин Слуцкий жамоаси 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. “Хиросима” эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонадан жой олди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.