Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида яна мағлуб бўлди

Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида яна мағлуб бўлди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги “Шанхай Шенхуа” Осиё Чемпионлар лигасининг умумий босқичи 6-турида яна очкосиз қолди. Хитой клуби сафардa “Санфречче Хиросима”га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада киритилди — мезбонлар ҳимоячиси Ҳаято Араки “Хиросима”га ғалаба келтирган зарбани йўллади. Бу натижа “Шанхай Шенхуа” учун турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубият бўлди.

Олти турдан сўнг Слуцкий жамоаси 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. “Хиросима” эса 11 очко жамғариб, турнир жадвалида учинчи поғонани эгаллаб турибди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.