Губерниев Сафоновнинг ПСЖ асосий таркибига киришини олқишлади

Губерниев Сафоновнинг ПСЖ асосий таркибига киришини олқишлади

Россиялик спорт шарҳловчиси Дмитрий Губерниев дарвозабон Матвей Сафоновнинг ПСЖнинг “Марсель”га қарши ўйинида старт таркибидан жой олганини юқори баҳолади. Учрашувнинг 70-дақиқасига келиб, парижликлар 4:0 ҳисобида олдинда бораётганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Губерниев бу ўйин Франциядаги энг принципиал тўқнашув эканини таъкидлаб, “Марсель” – ПСЖ рақобати ҳиссиёт ва кескинлик жиҳатидан ҳатто “Реал” – “Барселона” баҳсидан ҳам устун келишини ёзди.

Сафонов мавсумнинг катта қисмини захирада ўтказган бўлса-да, сўнгги пайтларда майдонда тобора кўпроқ кўриниш бермоқда ва асосий таркиб учун курашда Люк Шевальени ортда қолдирди. У ўтказган 6 учрашувда 5 та гол ўтказиб юборган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.