«Лион» барча турнирларда кетма-кет 12-ғалабасини қўлга киритди

Францияда «Лион»нинг ажойиб серияси давом этмоқда. Паулу Фонсека бошқарувидаги жамоа бу сафар Бретанда «Нант» майдонида минимал ҳисобда ғалаба қозонди: «тқачилар» битта гол уриб, уч очкони олиб кетди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бу натижа «Лион» учун барча мусобақалар доирасида кетма-кет 12-ғалаба бўлди. Эслатиб ўтамиз, Фонсека аввал «Милан»да кутилган даражада ишлай олмаганди, «Лион»даги фаолияти бошида эса узоқ муддатли дисквалификация ҳам олган. Энди эса у қайтди ва клуб Лига 1 турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













