Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида яна ютқазди

Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида яна ютқазди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасида навбатдаги ўйинда ҳам очкосиз қолди. Хитой клуби умумий босқичнинг 6-турида сафарда «Хиросима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдаги ягона ва ҳал қилувчи гол 78-дақиқада киритилди — мезбонлар сафида ҳимоячи Хаято Араки аниқ зарба йўллади. Бу мағлубият «Шанхай Шенхуа» учун турнирдаги кетма-кет учинчи омадсиз натижа бўлди.

6-турдан кейин Слуцкий жамоаси 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. «Хиросима» эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонани эгаллаб турибди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.